Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтида “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири, “Шуҳрат” медали, “Дўстлик” ордени соҳиби, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, академик Аҳмаджон Мелибоев билан учрашув бўлди.
“Мустақиллик - ҳуқуқ, имконият ва бурч” мавзусидаги мазкур учрашув Давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланди.
Унда Мамлакатимизда Президентимиз бошчилигида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаётгани, хусусан, ижтимоий адолатни ўрнатиш орқали халқ розилигига эришиш, карантин шароитда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, мустақиллик бераётган эркинлик ва имкониятлар, бурч ва ҳуқуқ, матбуот эркинлиги ва юз бераётган воқеаларга ёндашув, она тилимиз муаммолари ҳамда иқтисодий тафаккур, солиқ маданиятини шакллантириш ва сўздан унумли фойдаланиш масалари мулоқот қилинди.
Румий ҳазратлари талабаларидан сўз нима учун керак, дея сўраганларида улар фикрни билдириш учун дея жавоб беришган, –дейди А.Мелибоев. – Румий уларни маъқуллаб, лекин асосий жавобни бермадинглар, сўз англамаганлар учун, англаганларга сўзнинг ҳожати йўқ, деган эканлар.
Шунингдек, учрашувда ҳозирги инсоният эришган ҳам ютуғи ҳам фожиаси – унинг онгу тафаккури маҳсули эканлигини қайд этиб, “урф-одатлар”, “миллий қадриятлар”, “авлодлар ўртасидаги мулоқотдаги келишмовчилик ва уйғунлик” ҳамда ҳозирда оммалашаётган “халқ давлати” тушунчаларига кенг изоҳ берилди.