Информация о проведении обследования уровня потребления бедных домохозяйств согласно поручению Президента Республики Узбекистан в обращении к Олий Мажлису об установлении с 1 марта 2021 года уровня минимальных потребительских расходов населения (узб)




Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида

2021 йил 1 мартдан бошлаб аҳолининг минимал истеъмол харажатлари миқдори

эълон қилиши бўйича топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида камбағал

уй хўжаликлари истеъмол харажатларини ўрганиш юзасидан

АХБОРОТНОМА

   

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида 2021 йил 1 мартдан бошлаб аҳолининг минимал истеъмол харажатлари миқдори эълон қилиши бўйича топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида камбағал уй хўжаликлари истеъмол харажатларини ўрганиш учун ташкил этилган ишчи гуруҳ таркибида Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини ўрганиш" илмий марказининг қуйидаги ходимлари Р.Р. Хасанов – лойиҳа раҳбари, Б.С. Абдуллаев – гуруҳ раҳбари, А.Р.Шоазизов ва Н.А. Якубов – етакчи илмий ходимлар иштирок этдилар.

   Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳри ва Ховос туманининг барча 46 та маҳаллаларидаги 460 та уй хўжаликларида махсус тайёрланган “Аҳоли турмуш даражасини ўрганиш ва баҳолаш” анкетаси асосида сўровнома ўтказилди.

   Мазкур топшириқда институт ходимлари қуйидаги вазифаларни амалга оширдилар:

   1. Саволномани тўлдириш ва ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида интервьюерларга сўровни ўтказиш мавзусидаги қисқа муддатли семинарда иштирок этдилар, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва респондентга тадқиқотнинг асосий мақсад ва вазифалари юзасидан тушунтиришлар бердилар. Сўров жараёнида интервьюерларда юзага келган саволларга батафсил тушунтиришлар берилди;

   2. “Аҳоли турмуш даражасини ўрганиш ва баҳолаш” мавзусидаги махсус анкетани тайёрлаш жараёнида ҳамда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри ва Ховос туманида ўрганиладиган маҳаллалар рўйхати шакллантирилишида иштирок этдилар;

   3. 5 февраль куни гуруҳларга тақсимланган интервьюерлар билан ҳамкорликда фуқароларнинг камбағаллик ҳолатларини ўрганиш бўйича Гулистон шаҳрининг “Новбахор” маҳалласидаги “Темир дафтар”га киритилган хонадонларда бевосита уй хўжаликлари аъзолари билан юзма – юз мулоқот қилган ҳолда сўров амалга оширилди;

   4. Саволнома якунида, институт ходимлари интервьюерлар томонидан тўлдирилган анкеталарни текшириб олиш ва қабул қилиш учун институт масъул ҳодимларига топширилди. Керак бўлган тақдирда аниқликлар киритилди. Тўпланган маълумотларни ягона базага киритиш ва таҳлилий натижа ишлари махсус ишлаб чиқилган дастурий таъминот ёрдамида амалга оширилишида иштирок этдилар.

 

Б.С. Абдуллаев
Инсон капиталини ривожлантириш 
ва ижтимоий табақалашув масалалари 
бўйича лойиҳанинг гуруҳ раҳбари томонидан тайёрланди

1507