Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори тайинланди




Абидхаджаев Умид Кутпитдинович Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори лавозимига тайинланди.
Умид Абидхаджаев 1987 йилда Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 
2009 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент Ислом университетини, 2014 йилда Япониянинг Кэйо университетининг магистратура босқичини ҳамда 2017 йилда Япониянинг Кэйо университетининг докторантура босқичини иқтисодиёт йўналиши бўйича тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2009 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг Ташқи алоқалар ва жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси етакчи мутахассиси лавозимида бошлаган. 
2014–2016 йилларда Японияда Осиё Тараққиёт Банки Институтининг Инфраструктура инвестициялари бўйича илмий ходим; 2017–2018 йилларда Осиё тараққиёт банкининг Осиё ва Тинч океани минтақасидаги инфратузилма инвестицияларини баҳолаш институти лойиҳаси бўйича маслаҳатчиси; 2018–2019 йилларда Япониядаги Кэйо университетида иқтисодиёт бўйича илмий ходим лавозимида фаолият юритган. 
2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Инфратузилма лойиҳаларини таҳлил қилиш гуруҳи раҳбари вазифасини вақтинча бажариб, тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори ўринбосари лавозимида самарали фаолият юритган.
4690