2019-2020 йй. иқтисодиёт тармоқлари бўйича ЯИМ таркиби
2019-2020 йй. январь-декабрь ойларидаги ва 2019-2021 йй. даврининг 1-чорагидаги Ўзбекистон Республикаси ЯИМ таркибидаги ўзгаришлар кўриб чиқилди.
2020 й. ўтган йилга нисбатан ЯИМ таркибида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги (0,2 ф.п.), қурилиш (0,4 ф.п.) ва ҳизматлар соҳасининг (0,2 ф.п.) улуши ошди. ЯИМ тармоқлар бўйича таркибида саноатнинг улуши 0,8 ф.п. қисқарди.
2019 йилдан 2021 йилгача январь-март ойларида ЯИМ таркибида саноат (0,5 ф.п.), қурилиш (0,1 ф.п.) ва хизматлар соҳасининг (0,1 ф.п.) улуши қисқариши кузатилди, бу биринчи навбатда иқтисодий фаолиятга салбий таъсир кўрсатган карантин чоралари жорий этилиши билан боғлиқ. Шу билан бир қаторда ЯИМ тармоқлар бўйича таркибида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг улуши 0,7 ф.п. ошди.