2019-2020 йй. январь-декабрь, 2019-2021 йй. январь-март ва январь-май ойларидаги экспорт таркиби кўриб чиқилди. 2021 й. январь-май ойларида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан экспортнинг умумий ҳажмида саноат товарларининг улуши сезиларли даражада (10,1 ф.п.) ўсди, шу билан бир қаторда олтиннинг улуши 11,8 ф.п. қисқарди, бу эса ўз навбатида экспорт таркиби ўзгаришидаги ижобий ҳолат ҳисобланади.