2021 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикаси мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти
2021 йил январ-июнь ойлари натижаларига кўра мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажми 402,7 миллион АҚШ долларини, жисмоний жиҳатдан 716,8 минг тоннани ташкил этди. 2020 йилнинг шу даврига нисбатан экспорт ҳажми 13,9 миллион АҚШ долларига (-3,3%) ёки жисмоний жиҳатдан 3,64 минг тоннага (-0,5%) камайди.
Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортида қиймат жиҳатидан энг катта улушни сабзавот (52,2%), мева ва резаворлар (35,4%) эгаллайди. 2021 йил январ-июнь даврида 210,1 миллион АҚШ долларига тенг 522,8 минг тонна сабзавот, шунингдек, 142,4 миллион АҚШ доллари қийматидаги 132,2 минг тонна мева ва резаворлар экспорт қилинди.
2021 йил январ-июнь ойларида экспортнинг умумий ҳажмида мева-сабзавот маҳсулотларининг улуши 5,7 фоизни ташкил этди.
Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (28,2%), Қозоғистон (26,5%), Қирғизистон (14,6%), Хитой (7,4%) ҳамда Покистон (6,7%) ҳиссасига тўғри келган.