2017-2021 йилларда асосий савдо ҳамкорлари билан экспорт таркибидаги ўзгаришлар динамикаси
Ўзбекистон экспорти таркибида 2017-2020 йиллар давомида асосий ҳамкорлар билан жадал ўсиш кузатилмоқда. Бироқ, пандемиянинг жаҳон иқтисодий ўсишга таъсирини таъкидлаш муҳимдир. Шундай қилиб, 2020-2021 йилларда асосий ҳамкорлар билан савдо айланмасининг пасайиши кузатилмоқда.
2021-йил январ-июн натижаларига кўра, экспортнинг энг катта улуши (асосий ҳамкорлар орасида): Хитой – 14.59 фоиз (1029,7 млн. АҚШ долл.), Россия – 11.88 фоиз (838.0 млн. долл.), Туркия - 12.08 фоиз (852.6 млн.долл.), Қозоғистон – 7.90 фоиз (557,4 млн.долл.), Афғонистон – 4.97 фоиз (350.5 млн.долл.), Қирғизистон – 4.92 фоиз (347,3 млн.долл.), Тожикистон – 2.80 фоиз (197,5 млн. долл.).