2021 йил январь-июнь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 116,6 трлн сўмни шу жумладан, деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар – 113,1 трлн сўмни, ўрмон хўжалиги – 2,9 трлн сўмни, балиқчилик хўжалиги – 0,6 трлн сўмни ташкил қилди. Шу билан бирга, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 101,8 %ни ташкил қилди.
2021 йил январь-июнь ойларида, ҳудудлар кесимида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг энг юқори ҳажми Самарқанд (12,9 трлн сўм), Тошкент (12,7 трлн сўм) ва Андижон (12,0 трнл сўм) вилоятларида қайд этилди. Аксинча кам ҳажмга эга ҳудудларга Қорақалпоғистон Республикаси (3,3 трлн сўм) Сирдарё (3,6 трлн сўм) ва Навоий (5,7 трлн сўм) вилоятларини келтириб ўтиш мумкин.
2021 йил январь-июнь ойларида 4 724 минг тонна донли экинлар (2020 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 91,5%ни ташкил этди), 3 174,9 минг тонна сабзавотлар (104,4%), 1 543,8 минг тонна картошка (103,5%), 211,9 минг тонна полиз экинлари (103,3%), 938,6 минг тонна мева ва резаворлар (92,0%), 45 497 тонна узум (105,1%) етиштирилди.
Чорвачилик соҳасининг ички имкониятларини ошириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиб борилаётганлиги чорва моллари бош сонининг кўпайишига, ички истеъмол бозорларини чорвачилик маҳсулотлари билан тўлдиришга имкон яратди. 2021 йил январь-июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан тирик вазнда 1 191,5 минг тонна гўшт (ўсиш суръати 2020 йилнинг январь-июнига нисбатан 104,4%ни ташкил этди), 5 065,5 минг тонна сут (104,5%), 3 399,6 млн дона тухум (100,1%) етиштирилди ва 37 191 тонна балиқ (109,9%) овланди.