Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти

 

2024-йил учун таянч докторантура – фалсафа доктори (PhD), докторантура (DSc) ҳамда мустақил изланувчиликка 08.00.02 – макроиқтисодиёт ва 08.0012 – минтақавий иқтисодиёт ихтисосликлари бўйича қабул эълон қилади.

Таянч докторантурага – фалсафа доктори (PhD):

08.00.02 – макроиқтисодиёт                       2 та ўрин;

08.0012 – минтақавий иқтисодиёт             2 та ўрин.

Докторантурага (DSc):

08.00.02 – макроиқтисодиёт                       1 та ўрин;

08.0012 – минтақавий иқтисодиёт             1 та ўрин.

Ҳужжатлар 2023-йилнинг 15-сентябридан 15-октябрига қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг phd.mininnovation.uz ягона электрон тизими орқали топширилади.

 

Таянч докторантурага (PhD) талабгорлар учун керакли ҳужжатлар:

- ариза;

- қисқача биографик маълумотнома;

- меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);

- олий таълим муассасаси магистратура ва бакалавриат дипломлари ҳамда уларнинг иловалари, олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси ва иловаси;

- хорижий тилни миллий ёки унга мос даражада билиши тўғрисида  (В2 дан кам бўлмаган) халқаро сертификат;

- нашр этилган илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси (камида 1 та мақола ва 2 та тезис).

 

Докторантурага (DSc) талабгорлар учун керакли ҳужжатлар:

- ариза;

- қисқача биографик маълумотнома;

- меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);

- олий маълумот, фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёхуд хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси;

- нашр этилган илмий ишлар рўйхати, уларнинг нусхаси (фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертация асосини ташкил қилиши мумкин бўлган ва илмий журналларда чоп этилган камида учта илмий мақола ҳамда илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламида камида иккита тезис);

- хорижий тилни миллий ёки унга мос даражада билиши тўғрисида  (В2 дан кам бўлмаган) халқаро сертификат;

-тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси.

 

Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчиликка:

- ариза;

- қисқача биографик маълумотнома;

- олий таълим муассасаси магистратура ва бакалавриат дипломлари ҳамда уларнинг иловалари, олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси ва иловаси;

- хорижий тилни миллий ёки унга мос даражада билиши тўғрисида  (В2 дан кам бўлмаган) халқаро сертификати;

- меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;

- илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси (камида 1 та мақола ва 2 та тезис);

- иш жойидан тавсифнома.

 

Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчиликка:

- ариза;

- қисқача биографик маълумотнома;

- олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси;

- фан номзоди ёки фалсафа доктори (DSc) дипломи ёхуд хорижда олинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даража дипломи нусхаси;

- хорижий тилни миллий ёки унга мос даражада билиши тўғрисида  (В2 дан кам бўлмаган) халқаро сертификат;

- меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;

- илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси (камида 3 та мақола ва 2 та тезис);

- иш жойидан тавсифнома;

- тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси

2044