Абдулла Орипов ҳақида сўз




  Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтида Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон  Қаҳрамони Абдулла Ориповнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган «ZООМ» платформаси орқали онлайн-семинар  бўлиб ўтди.

  Унда  шоирнинг  синглиси, Самарқанд шаҳар шифохонаси шифокори, зўравонликка учраган хотин-қизларни ҳимоя қилишга ихтисослашган “Раҳмдиллик” маркази раҳбари Бибисора Орипова иштирок этди.

–Абдулла акам мендан тўрт ёш катта эди, – дейди Б.Орипова. – Акам ёшлигидан қувноқ шеърлар ёзарди. Уйимиздан  ижодкорларнинг қадами узилмасди. Бундай давраларда акам меҳмонларга шеър ўқиб берар, отам бундан завқланарди. Акамнинг хотираси кучлилигидан кўп шеърларни тез ва осон ёдлаб оларди. Акам туфайли мен ва қўшни болалар мактаб ёшига етмасдан ёзишни, ўқишни ўрганган эдик.

  Онлайн семинарда Б.Орипова шоирнинг сўнгги кунлари ҳақида ҳам эслаб, А.Орипов  умрининг охирги йилларининг олти ойида дард билан олишгани, шунда ҳам ижоддан тўхтамагани қалам ва қоғозга садоқати ватанга бўлган меҳр билан йўғрилганини эътироф этди. Хусусан, 2014 йилда ёзилган “Ватан меҳри” шеърининг яратилиши ҳақида сўзлади.

  Онлайн-семинар иштирокчилари А.Ориповнинг  ҳаёти  ва ижоди билан боғлиқ, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

 

1222