Состоялся международный форум по сокращению бедности (узб)




Пойтахтимизда пандемия шароитида ижтимоий-иқтисодий оқибатлар ва Ўзбекистон аҳолисининг камбағаллик даражасини қисқартириш масалаларига бағишланган иқтисодчилар форуми бўлиб ўтди.

 

Пойтахтимизда пандемия шароитида ижтимоий-иқтисодий оқибатлар ва Ўзбекистон аҳолисининг камбағаллик даражасини қисқартириш масалаларига бағишланган иқтисодчилар форуми бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти томонидан онлайн тарзда ташкил этилган тадбирда маҳаллий ва хорижлик ташкилотлар масъуллари ва мутахассислар иштирок этди.

 

"COVID-19" билан боғлиқ муаммоларнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари, пандемиянинг республика иқтисодиётига таъсирини юмшатиш борасида кўрилаётган чоралар амалий натижалар бераётгани таъкидланди.

 

Форумдан кўзланган мақсад жаҳон иқтисодиёти турли талафотларни бошдан кечираётган ва иқтисодий инқирозлар юз бераётган айни шароитда ҳар бир мамлакат, ҳудуд, корхона, тадбиркор ва аҳоли иқтисодий жиҳатдан ўзини қандай ҳимоя қилмоғи кераклиги ҳамда пандемия келтириб чиқараётган ижтимоий-иқтисодий оқибатларни ҳал этиш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

 

Халқаро форумда мутахассислар пандемия шароитида Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини прогноз қилишда макроиқтисодий ёндашувлар, макроиқтисодий барқарорликни сақлаш чоралари ва механизмларини такомиллаштириш, бозор жараёнларини янада фаоллаштириш, рақамлаштириш шароитида камбағалликни камайтириш омили сифатида янги саноат ва реал секторни ривожлантириш, бандлик ва аҳоли фаравонлигини ошириш, хизматларни ривожлантириш масалалари муҳокамасига эътибор қаратди.

 

- Нуфузли халқаро ташкилот вакиллари иштирокидаги форумда пандемия шароитида иқтисодий вазият ҳақида зарур маълумотларга эга бўлдик, - деди Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги департамент бошлиғи Илҳом Маматқулов. - Вазирлик томонидан мамлакатимизда ишлаб чиқилаётган “яшаш минимуми” ва “минимал истеъмол саватчаси”ни ҳисоблаш услубиёти лойиҳаси БМТТД, Жаҳон Банки ва Осиё тараққиёт банки ҳамда маҳаллий экспертлар билан муҳокамадан ўтказилган ҳолда такомиллаштирилади. Концепцияда яқин истиқболда амалга оширилиши белгиланган устувор вазифалар – 2030 йилга қадар аҳолининг ўта қашшоқлик шаклини бартараф этиш, камбағалликни 2030 йилда 2017 йилга нисбатан 2 бараварга қисқартириш ҳамда ҳудудларнинг мавжуд салоҳиятини камбағалликни қисқартириш учун сафарбар этиш йўлларини ишлаб чиқиш, жумладан, пандемия шароитида фаолиятини вақтинча тўхтатган корхоналар фаолиятини тиклаш учун зарур шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

photo_2020-10-28_15-21-47.jpg

 

Жаҳон банки вакили Эскендер Трушиннинг таъкидлашича, Ўзбекистонда давлат молиявий бошқарувини ислоҳ қилиш ҳолати халқаро миқёсда энг яхши амалиёт даражасидадир.

 

- 2017-2019 йилларда Ўзбекистон ҳукумати иқтисодиёт, жамият ва давлатни ўзгартиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишни бошлади. Ислоҳотлар жараёнида давлатнинг товар ва хизматларнинг эгаси, бошқарувчиси ва ишлаб чиқарувчиси сифатида иқтисодиётдаги роли ўзгариб, давлат молияси ўзгариб бормоқда. Ислоҳотлар кун тартиби ички ва ташқи таъсирларга қарши хавфсизлик ёстиқчаларини яратадиган ва иқтисодий ўтиш даврида заиф уй хўжаликларини қўллаб-қувватлайдиган ишончли макроиқтисодий сиёсат билан асосланади.

 

Давлат бюджетини яхшироқ сарфлаш, ошкоралик ва давлат молиясини бошқариш институтларини такомиллаштириш юқори сифатли давлат хизматларини кўрсатиш, макроиқтисодий барқарорликни ва кучли иқтисодий ўсишни таъминлаш учун жуда муҳимдир. Яқинда ўтказилган солиқ ислоҳоти солиқ сиёсати ва маъмуриятчилигини соддалаштирди ва бир қатор солиқ ставкаларини давлат даромадларига хавф туғдирмасдан пасайтирди, - деди Э.Трушин.

1357