Буюк Бобур ва бобурийлар солиқ сиёсати

Скачать статью

     Кичик сонли қўшин билан ўзидан жуда катта юртни босиб олиб, унда бир неча аср давомида ҳукмронлик қилиш ҳолатлари инсоният тарихида кам учрайди. Чунки маҳаллий халқ киндик қони томган заминни ўзгалар босиб олганлигига узоқ чидай олмайди ва келгиндиларни ўз юртидан ҳайдаб чиқаради. Лекин четдан келган подшолар маҳаллий ҳокимларга нисбатан барча жабҳаларда адолатли бўлганликлари туфайли тарихда ўз ҳукмрон табақаларидан босқинчиларни афзал кўришган ҳолатлар ҳам бор. Бунга ёрқин мисоллардан бири Ҳиндистонда ҳукмронлик қилган Буюк Бобур ва бобурийлар салтанати ҳисобланади. Мазкур сулола Ҳиндистон заминида ўта узоқ муддат (1526-1858 йиллар), яъни 332 йил ҳукмронлик қилди. Ҳиндлар боболаримиздан ҳокимиятни қайтиб олишолмади. Бунинг чуқур сабаблари бор. Мазкур мақолада ана шу сабаблардан бири, яъни Буюк Бобурийлар салтанатининг солиқ сиёсати ҳақида фикр юритилади.

1536