Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти 2027 йил учун докторантура (DSc), таянч докторантура (PhD) ва мустақил изланувчиликка (DSc/PhD) қабул эълон қилади.
Ихтисосликлар бўйича докторантурага (DSc) танлов:
08.00.02 - “Макроиқтисодиёт” – 1 та ўрин;
08.00.02 – “Минтақавий иқтисодиёт” – 1 та ўрин.
Ихтисосликлар бўйича таянч докторантурага (PhD) танлов:
08.00.02 – “Макроиқтисодиёт” – 2 та ўрин;
08.00.02 – “Минтақавий иқтисодиёт” – 2 та ўрин.
Мустақил изланувчиликка (DSc/PhD) қабул:
08.00.02 – “Макроиқтисодиёт” ва 08.00.02 – “Минтақавий иқтисодиёт” ихтисосликлари бўйича.
Олий таълим муассасаси магистратураси дипломи ёки олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисида диплом нусхаси;
Докторантурага (DSc) талабгорлар учун илмий даража олганлиги ёки унга тенглаштирилган илмий даража тўғрисида диплом нусхаси;
Нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари (камида 1 та мақола ва 2 та тезис);
Докторантурага (DSc) талабгорлар учун камида 3 та мақола ва 2 та тезис нусхалари (ҳимоядан кейинги даврда);
Иш жойидан тавсифнома (мустақил изланувчилар учун);
Паспорт нусхаси;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ҳужжат нусхаси (мавжуд бўлса);
Тил бўйича миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат В2 даража, мустақил изланувчиликка талаб этилмайди.
Барча ҳужжатлар pdf шаклида тайёрланиб, олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштирувчи Ягона электрон тизим (htpp://daraja.ilmiy.uz) орқали рўйхатдан ўтган ҳолда 15-сентябрдан 15-октябрга қадар юборилади.