Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти 2027 йил учун таянч докторантура – фалсафа доктори (PhD), докторантура (DSc) ҳамда мустақил изланувчиликка 08.00.02 – “Макроиқтисодиёт” ва 08.0012 – “Минтақавий иқтисодиёт” ихтисосликлари бўйича қабул учун танлов эълон қилади.
Таянч докторантурага – фалсафа доктори (PhD):
08.00.02 – “Макроиқтисодиёт” 2 та ўрин;
08.0012 – “Минтақавий иқтисодиёт” 2 та ўрин.
Докторантурага (DSc):
08.00.02 – “Макроиқтисодиёт” 1 та ўрин;
08.0012 – “Минтақавий иқтисодиёт” 1 та ўрин.
Ҳужжатлар 2026-йилнинг 15-сентябридан 15-октябрига қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг daraja.ilmiy.uz ягона электрон тизими орқали топширилади.
Таянч докторантурага (PhD) талабгорлар учун керакли ҳужжатлар:
- олий маълумот, фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёхуд хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхалари;
- нашр этилган илмий ишлар рўйхати, уларнинг нусхалари (фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналларда чоп этилган камида учта илмий мақола ҳамда илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезис);
- хорижий тилни миллий ёки унга мос даражада билиши тўғрисида (В2 дан кам бўлмаган) халқаро сертификати;
- тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси.
Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчиликка:
- ариза;
- қисқача биографик маълумотнома;
- олий таълим муассасаси магистратура ва бакалавриат дипломлари ҳамда уларнинг иловалари, олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси ва иловаси*;
- илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси (ҳимоядан кейин камида 3 та мақола ва 2 та тезис);
- иш жойидан тавсифнома;
- тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси.
* хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар расмий тан олинганлик гувоҳномаси билан бирга юкланади.