2026-йил учун докторантура (DSc), таянч докторантура (PhD) ва мустақил изланувчиликка (DSc/ PhD) қабул учун танлов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти 2026-йил учун докторантура (DSc), таянч докторантура (PhD) ва мустақил изланувчиликка (DSc/ PhD) қабул  учун танлов эълон қилади

 

Ихтисосликлар бўйича докторантурага (DSc) танлов:

08.00.02-макроиқтисодиёт – 1 та ўрин;

08.00.02-минтақавий иқтисодиёт – 1 та ўрин.

 

Ихтисосликлар бўйича таянч докторантурага (PhD) танлов:

08.00.02-макроиқтисодиёт – 2 та ўрин;

08.00.02-минтақавий иқтисодиёт – 2 та ўрин.

 

Мустақил изланувчиликка (DSc/ PhD) қабул:

 

08.00.02-макроиқтисодиёт ва 08.00.02-минтақавий иқтисодиёт ихтисосликлари бўйича.

 

ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР:

  • Қисқача биографик маълумот (объективка);

  • Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);

  • Олий таълим муассасаси магистратураси дипломи ёки олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисида диплом нусхаси;

  • Докторантурага талабгорлар учун илмий даража олганлиги ёки унга тенглаштирилган илмий даража тўғрисида диплом нусхаси;

  • Нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари (камида 1 та мақола ва 2 та тезис);

  • Докторантурага талабгорлар учун камида 3 та мақола ва 2 та тезис нусхалари;

  • Иш жойидан тавсифнома (мустақил изланувчилар учун);

  • Паспорт нусхаси;

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ҳужжат нусхаси (мавжуд бўлса);

  • Тил бўйича миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат В2 даража, мустақил изланувчиликка талаб этилмайди.

Барча ҳужжатлар pdf шаклида тайёрланиб, олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштирувчи Ягона электрон тизими (htpp://daraja.ilmiy.uz)  орқали рўйхатдан ўтган ҳолда 5 октябрдан  5 ноябрга қадар юборилади.   

 

Манзил: Тошкент шаҳри, Хадра массиви, 33А. Сайт: imrs.uz

Телефон: +998 55 520 00 17 (135)  

 

Скачать статью

20